Самарқанднинг энг фаол ва зукко китобхон ўқувчилари аниқланди
Китоб тафаккуримизни юксалтирувчи, қалбимизни эзгуликка чорловчи бебаҳо хазина. Китоб ўқиган ўқувчининг нафақат маънавий олами, балки билим салоҳияти ҳам ортади.
Самарқанд вилоят болалар кутубхонасида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг қалбида китоб ўқишга бўлган меҳрни ошириш, уларнинг маънавий оламини бойитиш мақсадида “Энг фаол китобхон ўқувчи” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
5–9-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган танловда билимга чанқоқ, фаол китобхон ўқувчилар ўз билимлари, китобхонлик салоҳияти ва ижодий қобилиятларини намойиш қилди.
Натижаларга кўра, биринчи ўрин Каттақўрғон шаҳар 17-умумтаълим мактаби ўқувчиси Кибрияхон Руптиллаевага, иккинчи ўрин Иштихон туманидаги 1-ИДУМ ўқувчиси Маржона Шониёзовага ва учинчи ўрин Пайариқ тумани 21-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шаҳризода Фурқатовага насиб этди.
Шунингдек, Ургут туманининг 111-умумтаълим мактаби ўқувчиси Нодира Тоштемирова “Энг зукко китобхон” номинацияси ғолиби бўлди.
М.Ўринбоева,
вилоят болалар кутубхонаси ходими.