ЖССТ: Коронавирус миллионлаб инсонларнинг руҳиятига салбий таъсир қилди
- 28.08.2020 21:50
- 100
- COVID-19
Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Женевада ўтказилган брифингда маълум қилди.
“COVID-19 сабабли юзага келган таҳлика ва саросима, шунингдек, руҳий саломатликни қўллаш марказлари фаолияти бузилиши сабабли миллионлаб одамлар руҳияти жабрланди”, деди у.
ЖССТ раҳбарининг фикрига кўра, бундай ҳолатнинг юзага келишига кўплаб мамлакатларда жорий этилган чеклов чоралари ва инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг қисқарганлиги сабаб бўлган.
Гебрейесус дунё бўйлаб руҳий касалликлардан миллиардга яқин одам азият чекишини, бироқ жуда камчилик сифатли тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятига эга эканлигини алоҳида таъкидлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунёнинг хароба масканлари
- 49 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Бобур Ватанга интилур
- Бугун, 09:45
- Маданият
Рамазон раҳмат, мағфират ва нажот ойи
- Бугун, 07:46
- Маданият