Журналистлар ўзларини спортда синаб кўрди
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни олдидан Самарқанд шаҳрида “Зарафшон” газетасининг 110, “Самаркандский вестник” газетасининг 105 йиллиги муносабати билан спортнинг бадминтон, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур спорт тадбирларида вилоятда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот хизмати ходимлари ҳамда блогерлар қатнашди. Шунингдек, Самарқандда меҳмон бўлиб турган навоийлик журналистлар ҳам мусобақа иштирокчиларига айланди.
- Ҳар йили касб байрамимиз олдидан турли танлов ва спорт мусобақалари ўтказилиши анъанага айланган, - дейди ЎзАнинг Самарқанд вилояти бўйича фотомухбири Алишер Исроилов. – Дўстона ўтган спорт мусобақаларида бадминтон бўйича қатнашиб, биринчи ўринни эгалладим. Гап ғолиб бўлишда эмас, албатта. Бу каби тадбирлар биз, ижодкорларга завқ улашади, илҳом бағишлайди.
Шахмат бўйича мусобақада 44-бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиси, Осиё чемпиони Маржона Маликова иштирокида маҳорат дарси ўтказилди.
Мусобақаларда ҳар бир спорт тури бўйича ғолиблар аниқланди:
Стол тенниси
Яккалик (ғолиб 1 нафар)
1 |
Абдуғофир Шерхолов |
“Зарафшон” газетаси масъул котиби |
2 |
Дамир Нуров |
“Овози Самарқанд” газетаси ходими |
3 |
Салоҳиддин Умаров |
Вилоят телерадиокомпанияси |
Жуфтлик (ғолиблар 2 нафар)
1 |
Феруз Яхшибоев Бахтиёр Мусирмонов |
Жуфтлиги |
2 |
Абдуғофир Шерхолов Даврон Тўрабоев |
Жуфтлиги |
3 |
Алишер Исроилов Даврон Равшанов |
Жуфтлиги |
Хотин-қизлар ўртасида яккалик (ғолиб 1 нафар)
1 |
Гулнора Холдорова |
“Зарафшон” газетаси ходими |
2 |
Муниса Низомова |
“Самарқанд ёшлари” газетаси ходими |
3 |
Зилола Пирназарова |
Вилоят телерадиокомпанияси мухбири |
БАДМИНТОН
Яккалик (ғолиб 1 нафар)
1 |
Алишер Исроилов |
ЎзА вилоят фотомухбири |
2 |
Замер Исаков |
Вилоят телерадиокомпанияси |
3 |
Замон Эшонқулов |
Вилоят телерадиокомпанияси мухбири |
Хотин-қизлар ўртасида яккалик (ғолиб 1 нафар)
1 |
Наргиза Ғаффорова |
“Дурдонаи Шарқ” журнали мухбири |
2 |
Замира Балтаева |
“Самаркандский вестник” газетаси мухбири |
ШАХМАТ
Эркаклар (ғолиб 1 нафар)
1 |
Замон Эшонқулов |
Вилоят телерадиокомпанияси мухбири |
2 |
Зойир Хасанзода |
“Овози тожик” газетасининг вилоят мухбири |
3 |
Фурқат Нарзуллаев |
Вилоят телерадиокомпанияси ходими |
Хотин-қизлар (ғолиб 1 нафар)
1 |
Шаҳло Қўзиева |
Самарқанд вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ахборот хизмати раҳбари |
2 |
Муниса Низомова |
“Самарқанд ёшлари” газетаси мухбири |
ШАШКА
Эркаклар (ғолиб 1 нафар)
1 |
Тошқул Азимов |
“Овози Самарқанд” газетаси мухбири |
2 |
Дўстбек Сулаймонов |
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари |
3 |
Эркин Юсупов |
Вилоят телерадиокомпанияси ходими |
Хотин-қизлар (ғолиб 1 нафар)
1 |
Дилафрўз Облоқулова |
Вилоят “Овози Самарқанд” газетаси ходими |
2 |
Маҳлиё Рўзибоева |
Блогер |
3 |
Зулхумор Тўраева |
Вилоят “Самаркандский вестник” газетаси мухбири |