Карантин даврида фуқаро алимент тўлашдан озод этилмайди
- 02.06.2020 19:15
- 242
- Жиноят ва жазо

Ҳуқуқбузар И.С. фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2013 йил 3 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун у вояга етгунга қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа қўшимча даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент тўловлари тўлаши лозим бўлса-да, у ўз вақтида ойма-ой тўлаб келмаган ва натижада 11.093.490 сўм алимент пулларини қасддан тўламай келган.
Самарқанд шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 1 июндаги қарорига асосан ҳуқуқбузар И.С.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шаҳар маъмурий суди раиси Ориф Пардаевнинг таъкидлашича, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси уни 11.093.490 сўмлик алимент тўловини тўлашдан озод қилмайди.