Каттақўрғонлик фермерлар Хитой сафаридан нима ўрганди?
Каттақўрғон тумани фермер хўжаликлари раислари қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилигида Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур Автоном районига сафар қилишди. Мақсад – пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш ва замонавий агротехнологияларни ўрганиш орқали пахта етиштиришни янада самарали қилиш.
Фермерлар Хитойнинг илғор агротехнологиялари, жумладан, уруғчилик тизимида бозор механизмларини жорий этиш, суғориш ва озиқлантиришнинг замонавий усуллари билан танишдилар. Уларга соҳадаги илмий-инновацион ёндашувлар, ҳашоратларга қарши курашда дронлардан фойдаланиш ва томчилатиб суғориш тизимидаги янгиликлар тақдим этилди.
Бу тажриба Каттақўрғон фермерлари учун аграр соҳани ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш ва замонавий инновацияларни жорий этишга йўналтирилган.