Кичик бизнес субъектларининг иқтисодиётдаги улуши ортади

Президентимизнинг 2025 йил 19 мартдаги “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан вилоятимизда 2025-2030 йилларда соҳа субъектлари фаолиятини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишнинг ҳудудлар кесимида мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилди.

Унга кўра, соҳа субъектларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ҳозирги 72,3 фоиздан 2030 йилга бориб 80,1 фоизга етказилади.
Шунингдек, экспортда 45,1 фоиздан 47,4 фоизга, бандликда 81,1 фоиздан 85,4 фоизга, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларидаги улуши 51,3 фоиздан 63,4 фоизга, ҳар 1000 кишига тўғри келадиган фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари сони 10 тадан 15,7 тагача, ишловчи ходимлар сони 10 кишидан кам бўлмаганларнинг улуши 6,1 фоиздан 9 фоизга ортиши бўйича ишлар олиб борилади.