Коронавирус ва гриппнинг фарқи нимада?

- Юқиш тезлигида. Грипп COVID-19 га қараганда жуда қисқа яширин даври ва жуда қисқа оралиқга эга (ҳодисалар оралиғидаги вақт).

- COVID-19 вирусида серияли оралиқ 5-6 кун, грипп вирусида оралиқ 3 кунни ташкил қилади. Бу эса грипп COVID-19 га қараганда тезроқ тарқалиш хусусиятларига эга.

- Жамоат жойда болалар гриппни тарқатишида асосий омил ҳисобланадилар. COVID-19 да катталарга қараганда болалар камроқ касалланадилар ва 0-19 ёшдагиларда учраши паст.

- Янги коронавирус турида қуруқ йўтал кузатилади (ёки кўп бўлмаган балғам). ОРВИ ва гриппда йўтал кўпинча нам ва тумов, бурунни битиши кузатилади.

- COVID-19 да 15% ҳолларда оғир инфекциялар бўлиб, кислород талаб қилиниши ва 5% критик ҳолат бўлиб, ўпка вентелацияси талаб қилинади. COVID-19 критик ҳолат ва оғир инфекциялар гриппга қараганда юқори.

- COVID-19 кекса ёшлилар ва ёндош касалликлари мавжудларда оғир кечишига олиб келиш хавфи мавжуд.

- COVID-19 да ўлим гриппга қараганда, айниқса мавсумий гриппга қараганда юқори. Ҳозирги маълумотларга қараганда коронавирусда умумий ўлим коэффициенти 3-4% ни ташкил қилади. Мавсумий гриппда ўлим 0,1% дан паст.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов маълумот берди.