Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Космосда биринчи кино суратга олинади

Россия Давлат комиссияси «Чақириқ» бадиий фильмини суратга олиш учун космик парвозда иштирок этиш учун номзодларнинг тиббий ва ижодий танловини якунлади.

– Интенсив тайёргарлик 1 июндан бошланади, – деди "Роскосмос" бош директори Дмитрий Рогозин. – Унга парвозга тайёрлаш, парашютдан сакраш, фавқулодда вазиятларда машқлар киради.

«Чақириқ» бадиий фильми - бу "Роскосмос" корпорацияси, "1-канал" ва "Yellow, Black and White" студияларининг қўшма лойиҳаси бўлиб, улар олдига катта илмий ва маърифий вазифалар қўйилади.

«Биз «Роскосмос»га нафақат илмий лойиҳани амалга оширишда, балки инсон кучи, муҳаббати ва иштиёқи, ақл-заковати бошқарадиган космик тадқиқотлар мавзусини кўтаришда ёрдам берамиз", деди «1-канал» бош директори Константин Эрнст.

Танловда ҳар бир киши иштирок этиши мумкин эди, аммо профессионал актрисалар афзал кўрилди. Халқаро космик станцияга парвоз 5 октябрга режалаштирилган. Шунингдек, худди шу вақтда Том Круз ва бошқа америкалик актёрлар иштирокида фильм суратга олиш учун станцияга учиб келади.

Г.Холдорова тайёрлади.