Кучли “Франциско” тўфони Приморье ўлкасига 8 август куни ёпирилади

Қутқарувчилар “Франциско” тўфонини Приморьега яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиришди, 8 август куни у вилоятга жала ва бўронли шамол олиб келади. Бу ҳақда РИА Новости ФВВ вилоят бошқармаси маълумотига таяниб хабар берди. 

“Франциско” тропик тўфонининг Япон денгизига ўтиши ва кейинчалик жанубий қирғоққа қўшилиши тахмин қилинаётганига кўра, 8 август куни эрталаб ва кундузи, 9 август куни кечаси, Приморьеда кучли, жойларда жудаям кучли 50 миллиметр ва ундан зиёд ёғингарчилик кутилмоқда” – таъкидланган бошқарма хабарида. 

Алоҳида ҳудудларда чақмоқ ва 23 метр секундгача шамол тезлиги кутилмоқда, дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши эҳтимолдан холи эмас. Кучайтирилган эътибор саккизта тўфон кўпроқ хавф солиши мумкин бўлган – Хасанск, Октябрьск, Шкотовск, Партизанск, Лазовск, Чугуевск, Ольгинск туманлари ва Уссурийск шаҳар кенгаши ҳудудларига қаратилган. Фавқулодда вазиятлар хизматлари юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилган. Приморск қутқарувчилари фавқулодда вазиятлар юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда: ЙТХ ҳолатларининг ортиши, энергия объектларида ҳодисалар, уй-жой коммунал хўжалиги ва транспорт инфраструктураси, яхши ўрнатилмаган реклама қурилмаларининг қулаши, дарахтлар йиқилиши.

Аввалроқ, синоптиклар август ойининг биринчи ўн кунлигида Приморьега келиши мумкин бўлган кучли тўфон ҳақида хабар беришганди.