Лоқайд ва эътиборсиз фуқарога жарима қўлланилди

Тойлоқ тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси назорат инспекторлари томонидан ўтказилган рейд кузатувлари жараёнида Давлатобод маҳалласида яшовчи фуқаро И.Х.нинг кундалик турмушда ҳосил бўлган турли маиший ва қурилиш чиқиндиларни ҳамда ўсимлик қолдиқларини ёқиб юбориши оқибатида "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддаси, "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддаси талабларини қўпол равишда бузганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқаро И.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддасининг 1-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 223 000 сўм жарима қўлланилди.

Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.