Мажид Каримов: Тестда 12 та содда савол бор, жуда мураккаб саволлар олиб ташланди

Халқаро пресс клубда бўлаётган сессиясида ДТМ раҳбари Мажид Каримов тестларнинг осон ва мураккаблиги хусусида берилган саволга жавоб берди:
- Тестлар 4 хил турда — содда саволлар, ўртача осон саволлар, мураккаброқ саволлар ва юқори мураккаблик даражасида белгиланар эди.
Эндиликда содда саволлар — 12 та, ўртача осон саволлар — 12 та, мураккаброқ (3-даражали) саволлар сони — 6 та бўлди.
Юқори мураккаблик даражасидаги саволлар энди йўқ. Икки йилдан бери жуда мураккаб саволлар, яъни олимпиада иштирокчилари учун қўйиладиган саволлар бутунлай олиб ташланди.