Миллат тақдирига дахлдор ҳикматлар

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг бой маънавий мероси, чуқур фалсафий қарашлари ва ҳаётий ҳикматлари билан халқимиз тафаккурида ўчмас из қолдирган буюк давлат арбобидир.      

У зотнинг миллат, мустақиллик, маънавият, таълим-тарбия, илм-фан ва жамият тараққиёти ҳақидаги фикрлари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Биз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”, “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, “Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларини варақлаб, улар орасидан миллат тақдирига дахлдор энг муҳим ғоялар мужассамлашган ибораларни сараладик.

***

- Она тили – бу миллатнинг руҳидир.

- Кимки миллатни ўзига қарам қилмоқчи бўлса, аввало унинг маданиятига чанг солади.

- Миллий мафкура миллатни бирлаштирувчи байроқдир.

- Миллий онги, ифтихори баланд миллатни енгиб бўлмайди.

- Ўз тарихи ва аждодларини сийлаган халқнинг келажаги, албатта, порлоқ бўлади.

- Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ.

- Халқ назаридан қолиш, агар жиндек виждони бўлса, ўлим билан баробардир.

- Халқнинг бирлиги, жипслиги, тинч-тотувлиги бизнинг бебаҳо бойлигимиздир.

- Халқнинг бахт-саодати йўлида, фаровон келажак йўлида ҳар қанча меҳнат қилсак, заҳмат чексак арзийди.

- Маънавиятга таҳдид – ўзлигимиз ва келажагимизга таҳдид.

- Маънавиятни тушуниш, англаш учун аввало инсонни тушуниш, англаш керак.

- Ақлий заковат ва руҳий-маънавий салоҳият маърифатли инсоннинг икки қанотидир.

- Маънавият инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар ўгити билан сингади.

- Инсон дунёга яхши иш қилиш, яхши из қолдириш учун келади.

- Бепарво одам душмандан ҳам хавфлироқдир.

- Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди - бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси.

- Биз тарбия ҳақида ўйлар эканмиз, ёшларнинг кексаларга ҳурмати юксак бўлиш тамойилини йўқотмайлик.

- Тарихимиздаги оғриқли даврлардан ҳам хулоса чиқариб яшашимиз зарур.

- Тарихий хотирасиз – келажак йўқ.

- Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзод ҳамиша эзгу орзу ва интилишар билан яшайди.

- Фарзандларимиз биздан кўра билимли, кучли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт.

- Меҳр-оқибат, мурувват бўлмаган жамият ҳалокатга маҳкумдир.

- Келажак бугундан бошланади.

- Жамиятнинг ҳақиқий бойлиги - бу инсон, инсон авлодидир.

- Маънавиятга қарши қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат хавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир оқибатда жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин.

- Давлат ўз фуқароларини муҳофаза қилишга қодир бўлсагина давлат бўлади.

- Демократик жамиятда болалар, умуман, ҳар бир инсон эркин фикрлайдиган этиб тарбияланади.

- Ҳаммамизга аён бўлиш керакки, оила соғлом экан-жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан мамлакат барқарордир.

- Аравани отдан олдин қўйиб бўлмаганидек, сиёсатни ҳам иқтисоддан олдинга қўйиб бўлмайди.

- Ҳуқуқий давлатнинг қуроли ҳам, ҳимояси ҳам, кўзи ҳам, сўзи ҳам қонундир.

- Ҳар қандай жамоани, ҳар қайси жамиятни, ҳар қандай муҳитни, авваламбор аёлларимиз обод этади.

- Баъзан биттагина илмий кашфиёт мамлакатни бутун дунёга машҳур қилиши мумкин.

- Ўз қобиғига ўралашиб қолиш илм-фанда йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолдир.

- Илм - зиё салоҳияти - бу халқнинг, ватаннинг улкан бойлиги, келажак пойдеворидир.

- Илм-у тафаккур – кишини эзгуликка бошлайдиган беқиёс куч.

- Илм-маърифатга қизиқиши суст мамлакатнинг келажаги ҳам бўлмайди.

- Илм ва тафаккур одамлар қалбига нур, онгига зиё, хонадонига файз-барака келтирадиган буюк мўъжизадир.

- Фан равнақисиз буюк давлат қуриб бўлмайди.

- Шарқнинг минг йиллик фалсафаси-ю, ислом қадриятлари тараққиёт учун бебаҳо хазинадир.

- Илмга, ижодга, кашф этишга интилиш - бу олийжаноб интилишдир.

Шаҳобиддин Ашуров,

Нигорабону Сувонова,

Самарқанд давлат чет тиллар институти профессорлари.