Мирзо Улуғбек ҳайкали пойига гул қўйилди

Буюк бобокалонимиз Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек таваллудининг 625 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳрида тадбир ташкил этилди.

Улуғ астроном ва математик бобомиз ҳайкали ўрнатилган Улуғбек обсерваториясида ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Раҳимов ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди ва олимнинг ҳайкали пойига гул қўйишди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.