ММА бўйича жаҳон чемпиони, самарқандлик Мавлуд Тифиевга уч хонали уй совға қилинди
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ММА бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида IFC чемпионлик камарини қўлга киритган Мавлуд Тифиев Самарқандда тантанали кутиб олинди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этиб, чемпион ва унинг ота-онасига вилоят ҳокимининг ташаккурномасини ўқиб эшиттирди. Тифиевнинг спортдаги фаолияти эътироф этилиб, уч хонали уйнинг калити топширилди.
Мавлуд Тифиев узоқ йиллардан буён ҳаваскор ва профессионал муайтай бўйича юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш билан бирга, нуфузли ONE FC, Fair Fight, RCC, IFC промоушенларида ҳам ғалаба қозониб келмоқда.