Мультирадарлар йўқотилиши ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда "Nexia" ва "Cobalt" автомобилларига ўрнатилган мультирадарлар йўқотилади мазмунидаги хабарлар тарқалди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар юзасидан муносабат билдирди.

«Ушбу автоматлаштирилган мобиль комплекслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ босқичма-босқич амалиётга жорий қилиниб келинмоқда.

Мобиль комплекслар фиксация қилиш тизимининг техника ва жиҳозлари белгиланган стандарт ва талабларга мувофиқлигини, инсон омилини рад этиб автоматлаштирилган дастурда ишлашини ва фойдаланувдан чиқарилмаслигини маълум қиламиз.

Айрим ижтимоий тармоқ обуначиларидан асослантирилмаган, аниқлик киритилмаган маълумотларни турли ноўрин изоҳлар билан омма эътиборига тарқатмасликни сўраймиз», дейилади муносабатда.