Мутахассислар каминвазив усулларда жарроҳлик амалиётлари ўтказади
- 06.03.2019 11:12
- 84
- Саломатлик
6-7 март кунлари вилоят перинатал марказида Германия халқаро алоқалар жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда “Юқори технологиялар аёллар саломатлигини мустаҳкамлашни янада яхшилайди” акциясини ўтказмоқда.
Франциянинг CICE эндоскопик гинекология ва жарроҳлик халқаро маркази раҳбари, профессор Р.Бочирашивили, Россия илмий тадқиқот тиббиёт университети профессори Л.Каппушева ҳамда Германия халқаро алоқалар жамияти (GIZ) лойиҳаси раҳбари Е.Тотевалар Самарқанд давлат тиббиёт институти олимлари билан биргаликда аёлларда учрайдиган кўкрак бези саратонини скрининг қилиш билан бирга гинекология соҳасида каминвазив усулларда жарроҳлик амалиётлари ўтказади.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.
Теглар:
жарроҳлик амалиёти
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа