Самарқандлик шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих олди
- 06.01.2026 17:12
- 897
- Саломатлик
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига 29 ёшли фуқаро қорин соҳасида кучли оғриқ билан келтирилди.
Шошилинч қабул бўлимида ўтказилган диагностика ва лаборатория таҳлилларига кўра, беморнинг меъда ичак тизимида катта миқдорда темир жисмлар, хусусан, мих ва саморезлар борлиги аниқланди.
- Беморда шошилинч тарзда жарроҳлик амалиёти ўтказилиши лозимлигини белгилаб олдик, - дейди марказнинг олий тоифали шифокори Йўлдош Кулиев. – Операцияга тайёрлашнинг барча жараёнларидан сўнг лапаратомия, гастростамия усулида жарроҳлик ўтказилди. Бемор қорин бўшлиғидан катта миқдорда, яъни қарийб 200 грамм атрофидаги металл жисмлар олиб ташланишига эришилди. Амалиёт бир соатлар вақт давом этди. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши, бемалол эркин ҳаракатланмоқда.
Маълумотларга кўра эркак қаттиқ стрессга тушган ва ўз хатти-ҳаракатларини назоратга олмаган ҳолда ушбу жисмларни ютган, дейишмоқда.