Музейлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида маданий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва оммалаштириш, шунингдек, илмий ва маданий алоқаларни ривожлантириш, маданий меросни ўрганишни чуқурлаштириш мақсадида илмий-амалий учрашув ташки қилинди.
Унда Санкт Петербург давлат бюджети маданият муассасаси «Гатчина давлат тарихий-бадиий саройи-парк музей-қўриқхонаси» ҳамда Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумда қатор йўналишларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган.
Хусусан, музей иши соҳасида илмий-тадқиқот ва маданий-маърифий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, илмий-амалий конференциялар ўтказиш, кўргазмалар ва нашрлар ташкил этиш, томонлар вакилларининг малакасини ошириш мақсадида олимлар ва мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш шулар жумласидандир.
Ушбу меморандум беш йил муддатга тузилди.