Нарпай туманига ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этди ва Нарпай туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилган натижаларга тўхталди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Вилоят раҳбари шу пайтгача Нарпай тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган Болиев Анвар Бегимовични Нарпай тумани ҳокимлигига тавсия этди.
Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Адиз Бобоев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди ҳамда янги раҳбар фаолиятига муваффақият тилади.