Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонлик гўзал биринчи вице-мисс унвонига сазовор бўлди

Қозон шаҳрида “Наврўз гўзали-2021” танлови ўтказилди. Унда Татаристон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Бошқирдистон қизлари иштирок этди.

Ўзбекистонлик Юлия Ким ушбу танловда биринчи вице-мисс унвонига сазовор бўлди.

Ғолибликни қозоғистонлик Карина Кабдуллина қўлга киритди. Қирғизистонлик Диана Зулпуева иккинчи вице-мисс унвонига лойиқ деб топилди.

Татаристон Республикаси вакиласи Камилла Равилова байрамнинг “Энг камтарона гўзал” номи билан эътироф этилди. Тожикистонлик Сабрина Борзова “Энг мафтункор”, бошқирдистонлик Яна Анварова эса “Томошабин муҳаббати” номинациясига сазовор бўлди.