Ўзгаришсиз турган уй-жойимга кўчирма олиш учун пул тўланадими?
Турар жойим 2017 йил давлат рўйхатидан ўтган. Ер мулкимда ҳозирги кунгача ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Лекин мен худди шу уй-жойимга қайтадан кўчирма олмоқчи бўлсам, хизмат учун яна пул тўлашим керак бўладими?
А.БЕГИМОВ, Тойлоқ тумани.
Ушбу саволга Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Алишер Холманов жавоб берди:
- Йўқ. Мурожаатга кўра, аввал давлат рўйхатидан ўтказилиб, амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва реестрдан кўчирма бериш давлат хизматлари кўрсатилгани учун Вазирлар Маҳкамасининг 186-сон қарорига мувофиқ йиғимлар ундирилмайди.