Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пак Кванг Он: "Ўн уч аср аввал бошланган дўстлик барча соҳаларда изчил давом этади"

Айни пайтда юртимизда меҳмон бўлиб турган Корея Республикаси Миллий ассамблеясининг “Корея – Ўзбекистон” Парламентлараро дўстлик ассоциацияси раиси Пак Кванг Он бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.

Самарқанд темир йўл вокзалида меҳмонларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов кутиб олди.
Делегация аъзолари Самарқанд билан танишувни Улуғбек расадхонасидан бошлади. Уларга мазкур мажмуанинг тарихи, бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шундан сўнг кореялик меҳмонлар Хўжа Дониёр мақбара-мажмуаси, Шоҳи Зинда ёдгорлиги билан танишди. "Афросиёб" музейидаги ноёб тарихий ашёлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Самарқандда тарихий обидаларни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга безавол етказиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
- Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларимиз бундан 1300 йил аввал бошланган, - деди Пак Кванг Он. - Бугун бу дўстлик алоқалари янада мустаҳкамланган. Самарқанд буюк тарихга эга жой. Бу ердаги тарихий обидалар менда унутилмас таассурот қолдирди.