Паст Дарғомда узилган газ қувури тармоққа уланди

Жорий йилнинг 7 апрель куни сайтимиз ва телеграм каналимизда “Салла, деса, каллани оласизми, ўртоқ Худойқулов? Паст Дарғом тумани газ таъминоти идораси раҳбари диққатига!” сарлавҳали мақола эълон қилган эдик.

Мақолада 4 апрель куни туман газ идораси ходимлари ариқдан ўтувчи қувурни кесиб кетиб, 40 та хонадон табиий газдан узилгани ва орадан 3 кун ўтса-да, қувурлар таъминотга уланмагани танқид қилинганди.

“Паст Дарғом тумани, Жума шаҳридаги Ипак йўли кўчасида бугунги кунда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу боис маълум муддатга газ тармоғидан узиб қўйилганди. Бугун ушбу ишлар якунига етказилиб, қувур тармоққа уланди”, дейилади Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг бизга йўллаган муносабатида.