Пахтачи туманининг "Қарнабота" МФЙда ҳам аҳоли учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

Унда вилоят ва Республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг Самарқанд филиалларида фаолият юритаётган малакали тиббиёт ходимларидан ташкил топган 20 турдаги тор соҳа мутахассислари ҳамда офтальмолог ва УЗИ аппаратлари жамланган мобил автобус жалб қилинган.

Шунингдек, тадбирда вилоят соғликни саклаш бошқармаси бошлиги С.Зайниев иштирок этиб, тиббий кўрик жараёнлари билан танишди ҳамда тиббиёт ходимлари ва фуқаролар билан суҳбатлашлашиб, уларнинг саволларига жавоб берди, дея хабар бермоқда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизматиd