Пахтачилик 50 нафардан ортиқ хотин-қизлар моддий қўллаб-қувватланди

Пахтачи туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги 31 нафар муҳтож хотин-қизларнинг ҳар бирига уй-жойларини таъмирлаш учун 34 донадан шифер ва бошқа қурилиш материаллари, тикувчилик билан шуғулланиш истагини билдирган 14 нафар хотин-қизга тикув машинаси, кам таъминланган 4 хонадонга музлаткич, 2 оилага газ плитаси ҳамда бир оилага микро тўлқинли печ топширилди.