Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Профессор-ўқитувчилар ишга таклиф этилади!

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқув жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига билим даражаси юқори, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга эга педагог ходимлар ишга танлов асосида қабул қилиниши, лицейга қабул қилинган педагог ва бошқа ходимларга ИИВ идоравий лицейларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилиши белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейи қуйидаги бўш (вакант) иш ўринларига профессор-ўқитувчиларни танлов асосида ишга таклиф этади:
- инглиз тили (таълим ўзбек ва рус тилида олиб бориладиган гуруҳлар учун, “С1” даражасига эга бўлган номзодлар);
- немис тили (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган гуруҳлар учун);
- тарих (таълим ўзбек ва рус тилида олиб бориладиган гуруҳлар учун);
- кимё (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган гуруҳлар учун);
- математика (таълим ўзбек ва рус тилида олиб бориладиган гуруҳлар учун);
- информатика ва АТ;
- география (таълим ўзбек ва рус тилида олиб бориладиган гуруҳлар учун);
- ҳуқуқшунослик (таълим ўзбек ва рус тилида олиб бориладиган гуруҳлар учун).

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги манзилга мурожаат этишингиз мумкин: Самарқанд шаҳри Мароқанд кўчаси, 46-уй.