Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Расман: Оқдарё туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашида бу ҳақда қарор қабул қилинди.

2020 йил 18 апрелдан буён Оқдарё тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Нажмиддин Сулаймонов ўрнига Шерзод Қудратов туман ҳокими этиб тайинланди.

Қудратов Шерзод Асатович 1984 йилда Пахтачи туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент молия институтини битирган. Молия соҳасида бир қатор вазифаларда фаолият олиб борган. 2014 йилда Оқдарё тумани ҳокимлиги молия бўлимида ишлаган.

Ш.Қудратов мазкур тайинловга қадар Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.