Россия Федерацияси молия вазирлиги Самарқандда

Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия федерацияси Молия вазирлигининг Илмий тадқиқот молия институти (НИФИ) делегацияси бугун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги масъул ходимлари ҳамроҳлигида Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Меҳмонлар Булунғур туманида бўлиб, ҳудудда молия ишлари, шунингдек, молиялаштирилган лойиҳалар билан танишди. Шундан сўнг туман депутатлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида “Ташаббусли бюджет жараёнини ривожлантириш” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Россия Федерацияси молия вазирлигининг Илмий тадқиқот молия институти раҳбари Владимир Вадим Ўзбекистон Республикаси Молия тизимида олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида тўхталиб, ташаббусли бюджет жараёнини ривожлантириш бўйича ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди.
Ўқув-семинар қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.
Самарқанд вилояти молия бош бошқармаси ахборот хизмати.