Bizni kuzating

Саида Мирзиёева Парижда Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Парижда Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Учрашув давомида Саида Мирзиёева Франция раҳбарига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломини етказди.

Музокараларда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, мудофаа ва хавфсизлик, кибертехнологиялар, сунъий интеллект, шунингдек, йирик иқтисодий ва гуманитар лойиҳалар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг кенг кўламли йўналишларини қамраб олди.