Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик 5 нафар ўқувчи "Асосий фанлар олимпиадаси"нинг финал босқичида ғолиб бўлди

Қорақалпоғистон, Сурхондарё ва Тошкентда асосий олимпиаданинг республика босқичи бўлиб ўтди.

Олимпиадада Самарқанд шаҳридаги 55-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Камолиддин Данияров рус тили фанидан, Самарқанд туманидаги 39-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Меҳрибон Мардонова тожик тили фанидан 1-ўринни эгаллади.

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги ТАТУ академик лицейи ўқувчиси Диёра Норбўтаева ўзбек тили фанидан 2-ўринни, Тойлоқ туманидаги 21-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ширин Муҳаммадаминова ўзбек тили фанидан 3-ўринни, Самарқанд шаҳар “Нурли маскан” 59-мактаб-интернати ўқувчиси Шероз Саъдуллаев тарих фанидан 2-ўринни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, хорижий тиллар, она тили ва адабиёти ҳамда табиий фанлар бўйича асосий фан олимпиадасининг республика босқичи 28-31 март кунлари Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилади.