Самарқанднинг Сўлим қўрғонида илк бор автокросс ўтказилмоқда
- 25.05.2019 16:14
- 313
- Спорт
“Ватанпарвар” ташкилоти республика техник ва амалий спорт турлари маркази ҳамда ташкилотнинг вилоят кенгаши ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги Сўлим қўрғони (Хишрав)даги автодромда автокросс спорт тури бўйича вилоят очиқ биринчилиги ўтказилмоқда.

Биринчи марта ташкил этилган беллашувда вилоятимиз вакиллари билан бирга Бухоро, Жиззах вилоятилари ҳамда Тошкент шаҳридан келган 50 нафарга яқин спортчилар махсус автомашиналарида белгиланган 1200 метр масофани 6 марта босиб ўтмоқда.

Мусобақада 31 та автомобилда автокросслар “Багги” ҳамда А-7, А-8 класс турлари бўйича бир-бирларини қувиб ўтмоқда. Асосий беллашувлар эртага 09:00 да бошланади.





Ҳусан Элтоев.
Теглар:
автокросс
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Энг баланд бўйли одамлар қаерда яшайди?
- 2 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Жиноятчиликка қарши курашишда янгича ёндашув
- 2 соат аввал
- Ўзбекистон
Мурожаат – эътиборда, ечим – назоратда
- Бугун, 17:24
- Самарқанд
Биз радиоактив дунёда яшаяпмизми?
- Бугун, 16:26
- Ўқинг, қизиқ!