Скутерни “права” билан бошқаринг!
- Жорий йил скутер ва мопедни давлат рўйхатидан ўтказиб, уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олмаганлар жаримага тортилади.
Одамлар орасида шундай гап юрибди. Бу гаплар қанчалик асосли?
- Тўғри гап. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги "Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақидаги" қарорига кўра:
- двигателининг иш ҳажми 25 см/куб ва ундан ортиқ, лекин 50 см/кубдан ошмайдиган, шунингдек, электр двигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, бироқ 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади ҳамда бу турдаги транспорт воситалари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Фойдаланишда бўлган бу турдаги транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг охирги куни 2025 йилнинг 28 февраль ҳисобланади.
Жорий йил 1 мартдан бошлаб ушбу турдаги транспорт воситаларини бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилади.