Сувга муносабат шуми?
Бугун эрта тонгдан вилоятимиз бўйлаб «Сувни асранг!» акцияси бошланиб кетди. Ўз номи билан сувни тежаш ва исроф қилмасликка бағишланган кунда Самарқанд шаҳридаги 39-мактабгача таълим муассасаси қаршисида мана бу акамизнинг (суратда) қилаётган иши фотомухбиримизнинг эътиборини тортди.
Резина шланг орқали ичимлик суви билан йўл четидаги майсазорни суғораётган бу киши шу «ҳаракати» туфайли ўнлаб фуқароларга сув етиб бормаётганини, обиҳаёт исроф бўлаётганини наҳотки фаҳмламаса...
Бахтиёр МУСТАНОВ олган сурат.