Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
- 22.01.2025 13:35
- 111
- Жиноят ва жазо

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, Тойлоқ туманидаги “С.Ш“ оилавий корхонасига қарашли новвойхонада табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланилгани оқибатида 1,3 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилинганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, Паст Дарғом туманида яшовчи фуқаро А.М. ҳам ўз хонадонида ноқонуний иссиқхона ташкил қилиб, табиий газ тармоғига яширинча улангани оқибатида давлат манфаатларига 462,7 миллион сўмлик зарар етказган.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолатлар бўйича тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
табиий газ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мактабларда касб-ҳунар тўгараклари очилганми?
- 21 дақиқа аввал
- Самарқанд
Навоий сиймосига эҳтиром кўрсатилди
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Қисқа видеолар - мия учун хавфли
- Кеча, 22:39
- Ўқинг, қизиқ!