Такрорий экин бўйича тажриба бор, ҳосилдорлик қандай бўлади? 

Аҳолини озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш, ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш мақсадида вилоят туманларида 2025 йил ҳосили учун ғалла ва эртаки экинлардан бўшаган 90,6 минг гектар майдонга такрорий экинлар экилди.

Жумладан, Булунғурда 5980 гектар, Жомбойда 8496 гектар, Иштихонда 7117 гектар, Каттақўрғонда 8293 гектар, Нарпайда 6319 гектар, Нуробод ва Оқдарёда 9591 гектар, Паст Дарғомда 17256 гектар, Пахтачида 6268 гектар, Пайариқда 11721 гектар, Самарқандда 1809 гектар, Тойлоқда 3526 гектар, Ургутда 2354 гектар ҳамда Қўшработда 80 гектар майдонда такрорий экинлар экилиб, парваришланмоқда. 

Ушбу майдонларнинг 35,9 минг гектари дуккакли, 26,8 минг гектари озуқа, 10 минг гектари картошка,11,8 минг гектари сабзавот ва 5,9 минг гектар мойли экинларни ташкил қилади.

Такрорий экинлардан 273,3 минг тонна сабзавот, 225 минг тонна картошка, 13,3 минг тонна мойли, 62,1 минг тонна дуккакли дон ҳамда 767,5 минг тонна озуқа экинларидан ҳосил олиш режа қилинмоқда.