Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тожибоевлар оиласи - энг намунали ҳарбий оила

Ҳаво ҳужумидан Мудофаа қўшинлари ҳарбий ҳаво кучлари тасарруфидаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ўртасида “Намунали ҳарбийлар оиласи” кўрик-танлови ўтказилди.

Унда саккиз оила 5 шарт бўйича беллашди. Танлов якунига кўра, капитан О.Тожибоевлар оиласи биринчи ўринни эгаллади ҳамда танловнинг иккинчи округ босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

О.Тожибоевлар оиласи

Иккинчи ўрин кичик сержант А.Коваленколар оиласига, учинчи ўрин кичик сержант Д.Норбоевлар оиласига насиб этди.

А.Коваленколар оиласи
Д.Норбоевлар оиласи

Шунингдек, танловда “Энг аҳли ҳарбий оила”, “Энг билимдон ҳарбий оила”, “Энг қувноқ ҳарбий оила”, “Мухлислар меҳрини қозонган оила”, “Актёрлик маҳорати ривожланган оила” номинациялари бўйича ҳам ғолиб жамоалар аниқланди.

Барча иштирокчилар диплом ҳамда совғалар билан тақдирланди.

Икром Машарипов,

ҳарбий қисм командири ўринбосари.