Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркия лирасининг қулаши: кеча янги антирекорд ўрнатилди

Кеча, 23 ноябрь куни турк валютаси бир доллар учун 11,37 дан 13,21 лирага чиқиб, янги антирекорд ўрнатди. Туркиялик молиявий таҳлилчи Арда Тунджанинг айтишича, бир кунда бунчалик кескин пасайиш сўнгги 20 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Мазкур воқеа ортидан Асосий мухолифат партиялари етакчилари Эрдўғонни лаёқатсизликда айблаб, муддатидан олдин сайлов ўтказишга чақирди. Давлат раҳбари, ўз навбатида, президентлик ва парламент сайловлари режалаштирилганидек, 2023 йил июнь ойида ўтказилишини айтди.

Бу Туркия марказий банки ўтган пайшанба куни қайта молиялаш ставкасини 16 фоиздан 15 фоизга туширганидан кейин ва душанба куни Президент Тойиб Эрдўғон кўрсаткичларни янада пасайтиришга чақирганидан кейин содир бўлди.

Фаоллар оддий бозор қоидаларини талаб қилишмоқда — қайта молиялаш ставкасини бозор белгилаши лозим. Турк бозорида бугун АҚШ долларига талаб юқори бўлгани ҳолда етарли таклиф бериш имконсиз қолмоқда. Қайта молиялаш ставкасининг “мажбурлаб” 15 фоизга туширилиши эса мувозанатни бузиб юборгани айтилмоқда.

Шунингдек, Истамбулда намойишга чиққан аҳоли ҳукумат истеъфосини ҳамда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг ҳукуматдан кетишини талаб қилишди. Полиция намойишчиларни тарқатиб юборди.