"Тухумкоробка" йўллар сиз томонда борми?
- 01.05.2019 16:34
- 257
- Долзарб
Сиз яшаётган ҳудуддаги йўлларнинг аҳволи қандай? Асфальти ўпирилиб, аянчли аҳволга тушган кўчалар борми ёки йўқми? Аммо бизда бор.
Қўйидаги суратда Ургут-Булунғур йўлининг "Испанза" участкасидаги қисмининг аҳволи. Номига жудаям мос – “Тухумкоробка”!
Марҳум Эргаш Каримов ва унинг хотини ўйнаган миниатюралар театридаги "Лампашиша" борку, ўшанда котибанинг соч турмаги лампашишага қанчалик ўхшаса, анча йиллардан бери йўлсозлар назаридан четда қолиб келаётган ушбу йўлнинг бир қисми ҳам “Тухумкоробка” номига жуда мос.