Ургут ярим килограмм “опий” гиёҳвандлик моддаси тўхтатиб қолинди
- 02.04.2022 15:22
- 314
- Жиноят ва жазо
ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Ургут тумани ҳудудига 0,5 кг. наркотик моддаси олиб кирилиши олди олинди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро “М” тиббиётда ишлатиладиган “ингаляция” қурилмасининг ичига жойлаштирилган 0.5 кг “экстрактли опий” гиёҳвандлик моддасини “Тошкент-Самарқанд” йўналиши бўйича қатновчи ҳайдовчилар орқали Ургут шаҳрига бериб юборган.
Мазкур гиёҳвандлик моддасини 1964 й.т. “М.Ж.” ва 1966 й.т. “А.Ш.”лар Ургут шаҳрининг “Юқори бозор” ҳудудида киракаш ҳайдовчидан қабул қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа