Ургутда 1,2 килограмм марихуана савдосининг олди олинди

Самарқанд вилояти ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари гиёҳвандликка қарши курашиш доирасида Ургут туманида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир натижасида Ургут тумани Хўжайдук маҳалласида яшовчи фуқаро И.Д. 1 килограмм 200 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини 43 миллион сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.