Ургутда перинатал марказ иш бошлади
- 06.02.2023 21:28
- 103
- Самарқанд
Ургут тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлими негизида бир вақтнинг ўзида 70 кишига хизмат кўрсатадиган туманлараро перинатал маркази иш бошлади.
Мазкур муассасада 3 ой давомида бюджет маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 170 миллион сўмлик мукаммал таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилди.
Ушбу марказда асоратли ҳомиладорликлар ва муддатидан олдин туғилган чақалоқларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди. Эндиликда тумандаги асоратли ва оғир кечиши кутилаётган туғруқлар учун беморлар вилоят марказига бориши шарт эмас.
Аҳолига ихтисослаштирилган малакали тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида марказнинг 30 га яқин врач ва ўрта тиббиёт ходимларининг республика ҳамда вилоятнинг ихтисослаштирилган тиббий марказларида малакаси оширилди ва қайта тайёргарликдан ўтказилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хотин-қизлар спортда беллашди
- 3 соат аввал
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб