Вазирлик ва идораларда уч мингга яқин штат қисқартирилди

Президент фармони билан давлат органларининг бошқарув ходимлари сони қисқартирилди.
Ўзбекистонда ҳозирги кунда 21 та вазирлик, 14 та қўмита (13 та эди), 26 та агентлик (25 та) ва 9 та инспекция (11 та), жами 70 та республика ижро этувчи ҳокимият органлари мавжуд.
70 та давлат органи бошқарув ходимларининг максимал сони 53 560 нафар этиб белгиланди.

Бунгача ходимлар сони 56 509 нафарни ташкил этган, яъни бошқарув ходимларининг 5,2 фоизи қисқартирилган (2949 штат бирлиги). Давлат бюджетидан молиялаштириладиган республика органлари ходимларининг сони 51950 минг нафардан 49105 нафарга (-2845 нафар), буджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан эса 4919 нафардан 4455 нафарга (-464) қисқартирилган.