Вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси 21 февраль куни ўтказилади

Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Ш.Негматовнинг бугун, 18 февралда қабул қилган "Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг еттинчи чақириқ, еттинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Фармойишида маълум қилинди.
Унга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг еттинчи сессияси 2025 йил 21 февраль куни чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги “Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-407-сон қарори ижроси бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ҳамроевнинг ҳисоботи;
- Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2024 йилдаги ижроси бўйича вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Мирзаевнинг ҳисоботи;
- Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан бошқарма бошлиғи С.Жабборовнинг ҳисоботи тўғрисида;
- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2023 йил 27 декабрдаги “Самарқанд вилоятининг 2024 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида;
- Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани “Чимбойобод” МФЙ ҳудудида ташкил этилган “Паст Дарғом” махсус саноат зонасининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида;
- Фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга кўмаклашиш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузурида эксперт гуруҳи ташкил қилиш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати томонидан депутат сўровини юбориш тартибини тасдиқлаш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишнинг тартибини тасдиқлаш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан қонунларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги “Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш тўғрисида.