Вилоят прокурори Иштихон тумани ёшлари билан учрашди
Оғир тоифадаги ёшларни муаммоларини ўрганиш ва миграциядаги ёшларнинг муаммо, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида вилояти прокурори М.Эшназаров иштихонлик йигит-қизлар билан мулоқот қилди.
Учрашувда 75 нафар оғир тоифадаги ёшлар иштирок этди.
Иштирокчиларнинг 5 нафарини спортчилар, 9 нафарини ёш тадбиркорлар, 24 нафарини ўқувчи ёшлар, 7 нафарини профилактик ҳисобда турганлар, 5 нафарини пробация назоратидаги ёшлар ташкил этган.
Шунингдек, 12 нафар хорижий миграциядан қайтганлар ҳамда 13 нафар фаол ёшлар вилоят прокурори билан мулоқот қилди.
Очиқ ва эркин суҳбат олиб борган вилоят прокурори бугунги кунда ёшлар орасида учраётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари ҳақида сўз юритиб, йигит-қизларнинг ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари ҳақида тўхталди.
Давлат томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида сўз юритиб, улардан оқилона фойдаланишга чақирди.
Учрашув давомида ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирди.
Учрашув якунида муайян ютуқларга эришган йигит-қизларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва совғалари берилиб, бир гуруҳ иқтидорли ёшларга эсдалик совғалари топширилди