Халқаро математика олимпиадасида каттақўрғонлик ўқувчи олтин медални қўлга киритди
- 13.04.2026 13:35
- 172
- Таълим
Жорий йилнинг 8-12 апрел кунлари Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида III Халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтди.
Унда 15 га яқин давлатдан 240 нафардан зиёд ўқувчилар иштирок этди.
Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 6 та кумуш, 8 та бронза медалларини қўлга киритди. Мамлакатимиз терма жамоаси сафида қатнашган Каттақўрғон туманидаги 1-ИДУМнинг 9-синф ўқувчиси Ашрафжон Равшанов олтин медални қўлга киритди.
Ашрафшон илк бор еттинчи синфлигида Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадасида қатнашиб, бронза медалини қўлга киритган. Ўтган йили эса кумуш медал соҳиби бўлган эди. Шунингдек, жорий йилнинг 12-19 март кунлари бўлиб ўтган Халқаро Кавказ математика олимпиадасида иштирок этиб, кумуш медалга эришганди.
Теглар:
математика фани
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Туркиянинг вақт секинлашадиган қишлоқлари ҳақида биласизми?
- 20 дақиқа аввал
- Саёҳат
Қайси йўналишларда ўқишни 3 йилда тамомлаш мумкин?
- 32 дақиқа аввал
- Таълим
19 миллион долларга сотилган танга
- 1 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!