“Ядро урушида ғолиблар бўлмайди ва у ҳеч қачон бошланмаслиги керак”: Ядровий “бешлик” етакчилари қуролланиш пойгасига йўл қўймаслигини эълон қилди
Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция қуролланиш пойгаси ва ядро урушининг олдини олиш бўйича қўшма баёнот қабул қилди. Ҳужжат мамлакатлар президентлари ва ҳукуматларининг расмий веб-сайтида эълон қилинган.
Баёнотда “Ядро урушида ғолиблар бўлмайди ва у ҳеч қачон бошланмаслиги керак” дея таъкидланади. Томонлар ядро арсеналларининг фақат мудофаа мақсадини қўллаб-қувватлаган ва бундай қуроллар тарқалишига йўл қўйилмасликни яна бир бор таъкидлаган.
Қуролсизланиш бўйича музокараларга тайёргарликка алоҳида урғу берилган ҳолда, ядро қуролини бир-бири ёки бошқа давлатларга қаратмаслик ваъдалари такрор айтилди. Бешта ядровий давлат ҳарбий қарама-қаршиликка йўл қўймаслиги ва қуролланиш пойгасининг олдини олиш ниятида экани эълон қилинди.
Россия ТИВнинг таъкидлашича, ушбу баёнот ядро қуролини тарқатмаслик бўйича бўлажак конференция баҳонасида Москва ташаббуси билан қабул қилинди. Конференция шу ҳафта бошида бошланиши керак эди. Бироқ эпидемик вазият туфайли кейинга қолдирилди.
Пекин бу баёнотни “ўзаро ишончни мустаҳкамлашга ҳисса” ҳамда “йирик давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва қарама-қаршиликка қўйилган қўйилган қадам” деб атади.