Янги Ўзбекистонни бирга қурамиз!
Самарқанд шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри олдида ана шу шиор остида тарғибот акцияси ўтказилмоқда.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан ташкил этилган тадбирда сиёсий партиялар вакиллари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этяпти.
Тадбир очилишида вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлими раҳбари Ш.Жўрақулов, вилоят сайлов комиссияси раиси С.Нуриев сўзга чиқиб, ўтказилаётган акциянинг мазмун-моҳияти хусусида фикр билдирди.
Тадбирлар нафақат вилоятимиз шаҳар ва тумлари, балки республикамизнинг барча ҳудудларида бир вақтда бошланди.
Акцияда таниқлик санъаткорлар билан учрашувлар ташкил этилган бўлиб, сайловга тайёргарлик жараёнлари, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида ахборотлар берилмоқда. Шунингдек, 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этишнинг аҳамияти юзасидан тушунчалар берилмоқда.
Пойтахтлик ва самарқандлик санъаткорлар томонидан ижро этилаётган куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлаётир.
Бахтиёр МУСТАНОВ.