Япон тадбиркорлари Самарқндда тўқимачилик заводи очади
Давлатимиз раҳбарининг Японияга амалга оширган расмий ташрифи доирасида ўтказилган бизнес форум ва тадбиркорлар билан учрашувларда вилоят ҳокими ўринбосари Хуршидбек Самиев ҳам иштирок этди.
Ташриф доирасида Япониянинг “Окамото Cорпоратион” компанияси президенти Рютаро Окамото ва Х.Самиев икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма инвеститсия лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига эътибор қаратдилар.
Самарқандда пахта етиштиришдан тортиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ жараённи қамраб оладиган пайпоқ ишлаб чиқариш заводини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, Самарқандда пахта етиштиришдан тортиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ жараёнли пайпоқ ишлаб чиқариш заводини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Х.Самиев Ўзбекистоннинг Нагоя вилоятидаги фахрий консули сифатида кўп йиллар фаолият юритган Ҳироюки Ито билан учрашувида Япониянинг салоҳиятли тадбиркор ва ишбилармонларини инвеститсия лойиҳаларини амалга ошириш учун вилоятимизга жалб этиш ва Булунғур туманида улар учун эркин иқтисодий зона ташкил этиш таклифини илгари сурди. Шунингдек, япониялик етакчи инвесторлар иштирокида вебинарлар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Японияга амалга оширилаётган ташриф доирасида ҳоким ўринбосари Япониянинг “Масуи Cо., Лтд.” компаниясининг Ўзбекистондаги масъул вакили Чинори Токита билан учрашув ўтказди.
Мазкур компания Самарқанднинг ип ва калава хомашёсидан фойдаланиб, Японияда “САМАРҚАНДАРЁ” бренди остида сочиқ ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, янги лойиҳа таклифлари ҳамда компания вакилларининг 2026-йил феврал ойида вилоятга ташрифи масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, вилоятда тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб боришди.