Вилоят ҳокимининг ўринбосари меҳнат мигрантлари билан онлайн мулоқот ўтказди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари ва Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов иштирокида Россия Федерациясидаги “СУ-10”, “Монотек” компанияларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантлари билан онлайн мулоқот ташкил этилди.
Мулоқотда юртдошларимиз яшаш ва иш шароитлари, кредит, тегишли гувоҳномалар олган ҳолда малака ошириш имкониятлари, ташкилий ишга қабул қилиш чоғида фуқаролар меҳнат фаолиятининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.