Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 20 га яқин тиғли жисм олиб юрган фуқарога маъмурий чора кўрилди

Самарқандда совуқ қуроллар билан боғлиқ тан жароҳати етказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида кенг кўламли “Тиғ” профилактик-огоҳлантирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳри ҳудудида ўтказилган тадбирда 20 га яқин тиғли жисм олиб юрган фуқаролар аниқланди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.